«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар тайинланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги ҳудудий бўлинмасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раисининг буйруғига кўра, Зафар Каримов  2020 йил 3 август кунидан бошлаб «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилоятидаги ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Зафар Каримов тайинловга қадар «Савдогарбанк» Самарқанд вилояти филиали бошлиғи ва 2019 йил 16 январдан бошлаб Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Юксалиш» умуммилий ҳаракатига Бобур Бекмуродов раҳбар этиб тайинланган эди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар