Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари — бошқарма бошлиғи лавозимига подполковник Аюбжон Раҳимович Рустамов тайинланди. Бу ҳақда шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Аюбжон Рустамов 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли кучлар академияси)ни тамомлаб, 2005 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти малака ошириш курсларида таҳсил олган. 2007–2009 йилларда Қуролли кучлар академиясининг мотоўқчи қўшинлари тактик қўмондонлиги техник таъминот тактик-штаб оператив қўмондонлиги йўналишида таълим олган.

Тайинловга қадар подполковник Аюбжон Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойидан жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.

Аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанддаги бўлинмасига янги раҳбар, Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар