Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимининг қарорига асосан Алишер Шералиев — Косонсой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Алишер Шералиев 1990 йилда Косонсой туманида туғилган. 2018—2020 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистранти бўлган.

2012 илдан 2014 йилгача Косонсой тиббиёт коллежи ўқитувчиси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси;

2014—2016 йилларда Косонсой тумани ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, назорат-мониторинг шўъбаси раҳбари;

2016 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой тумани ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари каби лавозимларда фаолият юритган.

Аввалроқ Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар