Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлимига раҳбар тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлимига Мамедов Акмал раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тайинлов Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 14 сентябрдаги буйруғи билан амалга оширилган.
Маълум қилинишича, Мамедов Акмал 1988 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2013 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтининг қишлоқ хўжалиги йўналишини тамомлаган. Шунингдек, у фаолияти давомида Уйчи Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази координатори, марказ директори, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлимининг тумандаги координатори вазифаларида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар у «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси туман филиали бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Норин, Чуст ва Мингбулоқ туман бўлимларига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.