Ёшлар ишлари агентлиги Мингбулоқ туман бўлимига раҳбар тайинланди

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Абдумутал Ҳайдаралиев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ҳайдаралиев Абдумутал 1992 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган ҳамда 2017 йил Наманган давлат университетини тамомлаган.

Абдумутал Ҳайдаралиев тайинланувга қадар Ёшлар иттифоқи Мингбулоқ туман кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Президентнинг 30 июндаги фармонига асосан ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Аввалроқ ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон, Ургут, Тойлоқ, Оқдарё, Пайариқ, Нарпай, Булунғур, Нуробод, Самарқанд, Ғиждувон, Чортоқ, Поп, Иштихон ва Чуст туманлари ҳамда Каттақўрғон ва Когон шаҳар бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар