Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон туман бўлимига янги раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Бобоев Сарвар Болтаевич раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Сарвар Бобоев 1985 йилда Жиззах вилоятининг Aрнасой туманида туғилган. Ҳамда 2011 йилда Жиззах Давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия ва жисмоний маъданият йўналишини тамомлаган.

Сарвар Бобоев 2017-2020 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Каттақўрғон туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Президентининг 30 июндаги фармонига асосан ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасига янги мудир, Бухоро вилоятига янги ҳоким, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар, Ромитанга янги прокурор, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи, Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар ҳамда Шаҳрихон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар