Ёшлар ишлари агентлиги Тойлоқ тумани бўлимига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Тойлоқ тумани бўлимига Суюнбоев Алишер Исакбоевич раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тойлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Алишер Суюнбоев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Тойлоқ туман филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасига янги мудир, Бухоро вилоятига янги ҳоким, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар, Ромитанга янги прокурор, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи, Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар ҳамда Шаҳрихон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон туман бўлимига янги раҳбар тайинланган.

Янгиликлар