Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай туман бўлимига раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти Нарпай туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Aлиев Обиджон Усмонович раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нарпай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Aлиев Обиджон 1990 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган ҳамда 2012 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Обиджон Aлиев тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нарпай туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Президентининг 30 июндаги фармонига асосан ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Наманган, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бошқармасига ва Қўрғонтепа, Шаҳрихон ҳамда Каттақўрғон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар