Ёшлар ишлари агентлиги Оқдарё туман бўлимига раҳбар тайинланди
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Мусаев Маъруфхон Мавлонович раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни туман ҳокимлигида ташкилот раҳбарлари иштирокида солиқ тушумлари, ижро интизоми, пахта йиғим-терими мавсумига терим отрядларини шакллантириш каби масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Ушбу йиғилишда Маъруфхон Мусаев номзоди таништирилган.
Маълумот учун, Мусаев Маъруфхон мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд, Наманган, Бухоро вилоятлари бошқармасига, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ҳамда Каттақўрғон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.