Ёшлар ишлари агентлиги Когон шаҳар бўлимига раҳбар тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти Когон шаҳар бўлимига Aминов Мурод Ҳалим ўғли раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Мурод Aминов тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ахборот-таҳлил бўлими бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.
Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Президентининг 30 июндаги фармонига асосан ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон, Ургут, Тойлоқ, Оқдарё, Пайариқ, Нарпай, Булунғур, Нуробод, Самарқанд, Ғиждувон, Чортоқ, Поп туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.