Ёшлар ишлари агентлиги Чуст туман бўлимига раҳбар тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги Чуст туман бўлимига Тошматов Азизбек бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳабар берди.
Маълум қилинишича, Тошматов Азизбек 1992 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 2018 йилда Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Чуст туман ҳокимлигида иш юритувчи лавозимидан бошлаган. 2018 йилдан то ҳозирга қадар у «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Чуст туман филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Шунингдек, Тошматов Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Наманган вилоятидаги аъзоси хисобланади.
Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Когон шаҳар бўлимига раҳбар тайинлангани, Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангани хабар қилинган эди.