Иштихон туман ҳокимлиги таркибида тайинлов амалга оширилди

Самарқанд вилояти Иштихон туман ҳокимлиги таркибида тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Холбеков Санъат Равиқович Иштихон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси лавозимига тайинланган.

Қайд этилишича, Санъат Холбеков Иштихон тумани Улуғқишлоқ қишлоғида туғилган. Тайинловга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ва Қўшработ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқанднинг бир қатор туманларида Ёшлар ишлари агентлигига раҳбар тайинлангани маълум қилинди.