Қўшработ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўзгарди
Давлат солиқ хизмати органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Нурлибек Қорабоев Самарқанд вилояти Қўшработ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Нурлибек Қорабоев 1985 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Қорабоев бундан аввал Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.
Маълумот учун, Нурлибек Қорабоев — Солиқ хизматининг I даражали инспектори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасига янги мудир, Бухоро вилоятига янги ҳоким, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар, Ромитанга янги прокурор, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи, Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар ҳамда Шаҳрихон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.