Ёшлар ишлари агентлиги Норин туман бўлими раҳбари ўзгарди
Наманган вилояти Норин тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Хайрулло Раҳмоналиев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Раҳмоналиев 1989 йилда Наманган вилоятининг Норин туманида туғилган ҳамда 2013 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Хайрулло Раҳмоналиев 2016–2017 йилларда Камолот ЁИҲ Норин туман кенгаши раиси, 2017–2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши «Спорт, саломатлик ва ёш оилалар билан ишлаш» бўлими мудири, 2018 йилдан тайинловга қадар Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгаши раиси лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, Раҳмоналиев Халқ депутатлари Норин туман кенгаши депутати ҳисобланиши қайд этилган.
Аввалроқ ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон, Ургут, Тойлоқ, Оқдарё, Пайариқ, Нарпай, Булунғур, Нуробод, Самарқанд, Ғиждувон, Чортоқ, Поп, Иштихон, Чуст ва Мингбулоқ туманлари ҳамда Каттақўрғон ва Когон шаҳар бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.