Ёшлар ишлари агентлиги Фурқат тумани бўлими ташкил этилди

Фарғонада Ёшлар ишлари агентлигининг Фурқат тумани бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 22-сентябрда туман фаоллари иштирокидаги йиғилишда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Мажлисда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи лавозимига Қурбонов Ойбек Камолдинович тайинланди.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Агентликнинг туман бўлимига янги хизмат автомобили ажратилгани билдирилиб, автомобиль калити туман ёшлари сардорига ҳоким томонидан топширилди.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Ромитан ва Уйчи туман бўлимларига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар