Ўзбекистон тумани Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Улуғбек Раззоқов Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан мазкур агентликнинг Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, янги раҳбар 22 cентябрь, сешанба куни туман ҳокими ўринбосари Исроилжон Турсунов ва агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев иштирокида туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда туман фаоллари ва ёшларига расман таништирилган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Улуғбек Раззоқов 1991 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаган.

Маълум қилинишича, меҳнат фаолиятини 2014 йилда Ўзбекистон тумани ХТБ табиий фанлар услубчиси вазифасида бошлаган. 2019 йилдан ҳозирга қадар мазкур тумандаги Халқ қабулхонаси мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, расмий таништирув маросимида сўзга чиққан Муҳаммадамин Ғаниев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари, агентлик ва унинг қуйи тизимлари ходимлари олдида турган келгусидаги долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтган.

Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги Президентнинг 30 июндаги фармонига асосан ташкил қилинган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

Аввалроқ Бухоро вилоятида Ёшлар ишлари агентлигига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Самарқанднинг бир қатор туманларида Ёшлар ишлари агентлиги, Наманган ва Самарқанд вилояти бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманларига янги раҳбарлар тайинланган эди.

Янгиликлар