Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Aпақовнинг 23 cентябрь кунидаги қарори билан Шокиржон Имомов туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шокиржон Маҳаммадсодиқович Имомов 1987 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини сервис (иқтисодий хизмат кўрсатиш) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2009 йили «Камолот» ЁИҲ туман бўлими кенгаши ташкилий, кадрлар ва ахборот таҳлили бўлимида етакчи мутахассисликдан бошлаган. Кейинчалик «Камалак» болалар ташкилоти раиси, 2011—2013 йилларда Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими раҳбари, 2013—2018 йилларда туман ҳокимлигининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, 2018—2019 йилларда туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи сифатида ишлаган. 2018—2020 йилларда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.
Мавзуга доир: Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди
Aввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлимига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани хабар қилинган.