Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинланди
Акмалжон Олимжонович Дадабоев 27 сентябрь куни Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекцияси раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Чуст тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов «Юксалиш» кичик саноат зонасида тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Акмалжон Дадабоев 1976 йил 8 майда Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган саноат технология институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Марказий банк Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи, Миллий банк ва Микрокредитбанк Наманган филлиалари бошқарувчиси лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Наманган шаҳар саноат зоналарини мувофиқлаштириш дирекцияси директори бўлиб фаолият юритиб келган.
Мавзуга доир: Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди
Аввалроқ Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.