Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига янги раҳбар тайинланди
Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимига Парпиев Қодиржан Рахматович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, тайинловга қадар Парпиев Қодиржан Бирлашма раисининг ўринбосари маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, тайинловдан аввал Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида Шокиржон Мамажонович Болтабоев фаолият юритган. Ҳозирда у Aндижон вилояти ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Аввалроқ Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.