Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ тайинланди

Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб Шамсиев Улуғбек Нажмиддинович тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, ҳозирга қадар Улуғбек Шамсиев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти кардиология диспансерига янги бош шифокор, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар