Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига янги бош врач тайинланди
Тўхтаев Ботир Умирзакович 2020 йил 3 октябрь куни Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Ботир Тўхтаев бунга қадар мазкур муассасанинг жаррохлик бўлими мудири вазифасида ишлаган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Самарқанд шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.