Ўзбекистонда 2020 йилда қайси вазирлик бюджет маблағларини энг кўп талон-торож қилгани маълум бўлди — рейтинг

Ўзбекистонда 2020 йилда қайси вазирлик бюджет маблағларини энг кўп талон-торож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4729 та назорат тадбирларида 246 миллиард сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 миллиард сўмни бюджетга тикланиши таъминланган.

Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этган:

  • Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирининг 573 тасида 96,6 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 3,2 мартага ошган;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 2,9 мартага ошган;
  • Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 2 мартага ошган.
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 миллиард сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 8,5 мартага ошган;

Шунингдек, Маданият (6,8 миллиард сўм), Сув хўжалиги (5,6 миллиард сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 миллиард сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 миллиард сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 миллиард сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги буджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Aввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил бюджет маблағини энг кўп талон-торож қилган ҳокимлик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинглар