Ўзбекистонда 2020 йил бюджет маблағини энг кўп талон-торож қилган ҳокимлик аниқланди
Ўзбакистонда қайси ҳокимлик 2020 йилда энг кўп бюджет маблағларини талон-тарож қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, «Ўзбеккино» миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 миллиард сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, ҳокимиятлар, ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларида ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, маҳаллий буджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 миллиард сўм миқдорида, жумладан:
- Қашқадарё — 26,1 миллиард сўм;
- Андижон — 19,8 миллиард сўм;
- Сурхондарё — 16,5 миллиард сўм.
Фарғона (14,4 миллиард сўм), Тошкент (13,2 миллиард сўм), Жиззах (13 миллиард сўм), Самарқанд (13 миллиард сўм), Сирдарё (12,9 миллиард сўм), Наманган (12 миллиард сўм), Хоразм (6 миллиард сўм), Бухоро (3,6 миллиард сўм), Навоий (2,4 миллиард сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (13,8 миллиард сўм) ва Қорақалпоғистонда (8,1 миллиард сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда қанча маданият объекти маҳаллий ҳокимликлар томонидан сотиб юборилгани маълум бўлди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ойда қанча бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани ва Маданият вазирлигида бажарилмаган ишлар учун қанча бюджет маблағи ўзлаштирилгани ҳақда хабар қилинган эди.