Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун мақбул ёнилғидан фойдаланиш чегарасини пасайтирди

Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқарувчиси томонидан олиб борилган техник ишлар натижасида Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун рухсат этилган ёқилғи даражаси пасайтирилди. Бу ҳақда UzAuto Motors хабар берди.

Юқорида келтирилган автомобиллар техник ҳолатини тўғри сақлаш учун октан сони кўрсаткичи камида АИ-95 бўлган қўрғошинсиз ёқилғидан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи АИ-91 ва ундан юқори октанли ёқилғидан фойдаланишни тавсия этади.

Бу ўзгаришлар Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари двигателларининг иш фаолиятини оптималлаштиришга ҳамда унинг янада самарали ишлашини таъминлашга  қаратилган.

Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари нархларини uzautomotors.com расмий сайтида кўришингиз мумкин.