Ўзбекистонда 13 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 13 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийси вилоятларида бази жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкентда: ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда: ҳаво бироз булутли бўлади, бази жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар