Когон туманига янги ҳоким тайинланди

Отабек Қазоқов Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълум қилинишича, туманга 2020 йилнинг февралидан раҳбарлик қилиб келган Муҳиддин Эсанов соғлиги ёмонлашгани сабабли лавозимидан озод этилган. Қайд этиш жоиз, Муҳиддин Эсонов 2011—2016 йилларда Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган. Вилоят ҳокимлигидан олингач, маълум муддат Бухоро туманига ҳам раҳбарлик қилган.

Отабек Қазоқов тайинловга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар