Андижонда тез тиббий ёрдам хизматига 8 та янги «Damas» автомобили топширилди
Андижонда «103» тез тиббий ёрдам хизматига яна 8 та янги «Damas» автомобили топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Автомашиналарни топшириш маросимида Шуҳрат Абдураҳмонов инфекция билан курашаётганларга яна бир бор миннатдорлик билдириб, уларни аҳоли саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Нарпайда тез тиббий ёрдам бўлимларига 5 та «Дамас» топширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилган.