Асакада 17 минг аҳолини сув билан таъминлайдиган иншоотнинг реконструкция лойиҳаси кўриб чиқилди (фото)

Андижон вилояти Асака тумани ҳудудидаги «Нурафшон», «Эргашобод», «Ибн Сино» ҳамда «Исломобод» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшайдиган 17 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган иншоот реконструкция лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 13 октябрь, сешанба куни мазкур масала юзасидан лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тақдимотда вилоят ҳокимининг ўринбосари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, сув иншоотини таъмирлаш ишлари учун 2 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, 12 октябрь, душанба куни туман ҳокими «Нурафшон» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш иншоотини бориб кўрган. Ушбу иншоот ўз иш қувватини йўқотган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Хўжаободда 200 дан ортиқ оила тоза ичимлик суви билан таъминланиши ва Чортоқ шаҳрига 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бомраҳага 3,6 километрдан ичимлик суви тортилиши ҳамда Булунғурда 157 млн сўмга қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар