Хўжаободда 200 дан ортиқ оила тоза ичимлик суви билан таъминланади

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 200 дан ортиқ оила тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бу ҳақда «Андижон вилояти сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Андидон вилояти сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 1 октябрь куни Хўжаобод тумани ҳокими Зоҳид Аҳмадалиев ва сектор рахбарлари «Баҳрин» маҳалласига бориб, аҳолининг ичимлик суви масаласидаги мурожаатини ўрганиб чиққан. Мавжуд сув қудуқлари тўлиқ реконструкция қилиниб, янги сув насослар ўрнатиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган.

Аввалроқ Aндижон шаҳридаги ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик тузатилгани ҳақида хабар берилган.  Шунингдек, Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш лойиҳасига 406 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилгани, Пешкуда қайта таъмирланган сув иншооти фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди.