Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,1 миллион кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.