Индонезиядаги ғордан тошга чизилган 45 минг йиллик расм топилди — фото

Индонезиядаги ғордан 45 минг йиллик қадимий расм топилди. Олимларнинг топилмаси ҳақида 13 январь куни «Science Advances» журнали хабар берди.

Фото: «advances.sciencemag»

Таъкидланишича, ёввойи чўчқа тасвири оҳактош ғорларидан бири — Сулавесидан топилган. Расмнинг ўлчами тахминан 136 х 54 сантиметр бўлиб, унинг материали тўқ қизил рангда. Рассом ҳайвоннинг боши ва орқа томонига ишлов берган ва юзини безатган. Ғор деворида тасвирнинг орқа томонида иккита қўл изи ҳам бор.

Ғор деворида ёввойи чўчқадан ташқари яна бир турдаги чўчқаларнинг иккита тасвири қисман сақланиб қолган. Олимларнинг сўзларига кўра, қадимги рассомлар оролда ҳанузгача яшайдиган Сулавесига хос ёввойи ҳайвонлар — Cэлебес чўчқаларини (Sus celebensis) тошга чизган.

Фото: «advances.sciencemag»

Илгари маълум бўлган энг қадимги ғор расмлари Сулавесида ҳам топилган. Унда ов жараёнида ярим одам, ярим ҳайвонлар шакллари тасвирланган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу тахминан 44 минг йил олдинги расм ҳисобланади.

Янгиликлар