Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

Шавкат Мирзиёевнинг 12 январда «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилган. Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги бу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбурияти бажарилишини таъминлаши айтилган.

Янгиликлар