Наманган ҳокими Норин туманидаги тикув цехи фаолияти билан танишди (фото)

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманидаги тикув цехи фаолияти билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, МЧЖда 40 нафар аёл меҳнат қилмоқда. Улардан 12 нафари камбағалликдан чиқариш дастури доирасида иш билан таъминланган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Корхона раҳбари Салима Сатторованинг айтишича, МЧЖ томонидан тайёрланаётган тиббий ниқоблар, парда аксессуарлари, ўқувчилар учун пеналларнинг бозори чаққон. Маҳсулотлар ҳатто Россияга ҳам экспорт қилинмоқда. Ўртача ойлик маош эса эса 1—1,5 миллион сўм атрофида.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Қишлоқ ҳудудларида бундай корхоналарнинг ташкил этилаётгани, унда маҳаллий аҳоли, хусусан, аёлларнинг иш билан таъминланаётганини фақат олқишлаш мумкин. Бу билан ҳам туман саноати янада ривожланади, ҳам фуқароларимиз бандлиги таъминланади. Қолаверса, ‘Норинда тайёрланган’ деган ўзига хос бренд пайдо бўлади», — деди Хайрулло Бозоров.

Аввалроқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонга маҳсулот экспорт қилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар