Дунё бўйлаб COVID-19 қурбонлари сони 2 миллиондан ошди

Дунё бўйлаб COVID-19 қурбонлари сони 15 январь ҳолатига кўра, 2 миллион 2347 тани ташкил этмоқда. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат беради.

Фото: «Getty Images»

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (397 994 киши), Бразилия (207 160 киши) ва Ҳиндистонда (151 954 киши) қайд этилган. Вирус ўчоғи бўлган Хитой 4 635 киши кўрсаткичи билан 44 ўринда бормоқда.

Скрин: «Worldometer»

Шунингдек, 15 январь ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 93,5 минг кишини ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинганлик кўрсаткичи бўйича АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Россия 4-ўринда қайд этилган.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.