Ўзбекистонда 18–20 апрель кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудига 18–20 апрель кунлари Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича 18–20 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:

  • 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 19–20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
  • 19–20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

Республика бўйича 18–20 апрелда баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 метр секундгача кучайиши кутилмоқда, 18 апрелда баъзи жойларда чанг–тўзон бўлиши кузатилади.

Кундузги ҳаво ҳарорати 19–20 апрелда 18–23 даражагача пасаяди.

Янгиликлар