Токаев Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни имзолади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев «Аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида», шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда  Tengrinews хабар бермоқда.

Тегишли ўзгартишлар давлат оилавий сиёсатининг ҳуқуқий, ижтимоий, институционал ва бошқа асосларини такомиллаштириш, аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг хавфсизлигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш, оилада зўравонликнинг олдини олишга қаратилган.

Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

— шахслар томонидан вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда, кодекснинг махсус қисмида назарда тутилганидан енгилроқ жазо тайинлашни тақиқлаш;

— вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича тарафларнинг ярашуви бундан мустасно, шунингдек «соғликка қасддан енгил зарар етказиш» ва «калтаклаш» моддаларида назарда тутилган жиноят ярашувдан бир йил ўтиб яна содир этилган ҳолларда;

— қасддан соғликка оғир, соғликка ўртача оғир шикаст етказишга қаратилган қилмишлар учун озодликни чеклаш тарзидаги муқобил жазо истисно қилинади ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланади;

— Жиноят кодексининг амалдаги қоидаларида назарда тутилган бошқа муқобил жазоларни истисно қилган ҳолда вояга етмаганни ўлдириш, зўрлаш ва вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий тажовуз қилиш учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилайди;

— 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик жорий этилади;

— ўз жонига қасд қилишга ундаганлик ёки ёрдам берганлик учун жазони белгилайди;

— жиноий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг хулқ-атворига суд томонидан қўлланиладиган алоҳида талабларни белгиловчи янги модда киритилса;

— соғликка қасддан энгил зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик.

 

Янгиликлар