Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 110 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг бир қатор аҳоли пунктларидан сув тошқини туфайли 111 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди, деб ёзади «ТАСС».

Сув тошқини даври бошидан буён 111 194 киши қутқарилди, улардан 39 222 нафари болалар. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6814 нафар фуқаро бор, шундан 2995 нафари болалардир. 11 минг 950 киши уйига қайтди”, — деди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси катта офицери Ерасыл Сайпаш.

5411 та хусусий турар-жой биноси, 1607 та ҳовли майдони ва 2035 та қишлоқ уйи сув остида қолмоқда. Мутахассислар томонидан 3503 та турар-жой биноси ва 2157 та ҳовлидан сув чиқаришга эришилди. 82 та аҳоли пункти транспорт алоқасисиз қолмоқда.

Қозоғистоннинг саккизта вилоятида маҳаллий фавқулодда вазият сақланиб қолмоқда.

Янгиликлар