Жиззахда бир аёл ва бир эркак қасддан ОИВ инфекциясини юқтирди

Жиззахда икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар бермоқда.

Пахтакор туманида яшовчи 35 ёшли аёл ўз уйида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб бегона эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилган вақтда Ички ишлар бошқармаси томонидан ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолат Ш.Рашидов туманида қайд этилиб, 34 ёшли эркак ўзида ОИВ борлигини билсада шифокорлар огоҳлантиришига қарамасдан, яширинча 29 ёшли аёл билан яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан ушбу аёлга юқтирган.

Янгиликлар