Қашқадарёда «Damas» ва «Lacetti» тўқнашди: ҳайдовчи вафот этди

«Lacetti» автомобилидан ёнғин чиқиб машина буткул яроқсиз ҳолга келган. Бу ҳақда   хабар қилди.

Фото: ЙҲХББ

Хабарга кўра, 13 июль куни 17:20ларда 4К320 Пахтобод қишлоғига кириш автомобиль йўлининг 4 километрида «Damas» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Фото: ЙҲХББ

Қайд этилишича, тўқнашув натижасида «Damas» автомобилининг ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар