Коронавирус: 367 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

14 июль куни Ўзбекистонда 493 нафар кишида коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 902 (+493) нафарни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 31 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 44 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 33 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 28 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 38 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 367 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 27 нафар,
  • Андижон вилоятида 46 нафар,
  • Бухоро вилоятида 11 нафар,
  • Жиззах вилоятида 98 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
  • Навоий вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 27 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 25 нафар,
  • Фарғона вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент вилоятида 29 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 112 941 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 785 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар