«Туман юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари билан юзма-юз мулоқотда фельдшер Ғ.А.ни ҳар томонлама яхши ишлаши ҳақида маълумотларга эга бўлдик. Шундан сўнг муолажа фельдшери Ғ.А.ни ўз ўрнига қайта тиклаш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бордик», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 12 июль куни «Адолат» СДП вилоят ва туман Кенгашига Чироқчи туман юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори С.Боймирзаев имзоси билан хат келган. Унда ёзилишича, шифохона кундузги муолажа фельдшери А. Ғ. юқумли касалликлар шифохонасига ўз ўрнига ишга тиклангани таъкидланган.