Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

14 июль куни Тошкентдаги «International Hotel in Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгашида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Фото: yuz.uz

Хабар берилишича, тадбирда Бош вазир ўринбосари -Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд, Покистон Ислом Республикаси Савдо-саноат палаталари федерацияси Президенти Миан Нассер Хайт Магго ва бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, 2021 йил январ-май ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 69,4 миллион долларни (+ 158,8%), шу жумладан экспорт -47,6 миллион доллар (+ 159,2% марта), импорт -24,8 миллион доллар (-72%) ташкил этган.

«Сўнгги йилларда мунтазам равишда юқори даражадаги алоқалар, ўзаро муносабатларни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшганлигини, Ўзбекистон ва Покистон учун устувор йўналишларда иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда», — деди Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Розак Довуд.

Шунингдек, тадбир якунида Ўзбекистон ва Покистон хусусий сектор вакиллари икки мамлакатда қўшма лойиҳаларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш истакларини билдирдилар.

Янгиликлар