Афғонистон президенти Тошкентга келди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун 15 июль куни Тошкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Янги Ўзбекистон хабар бермоқда.

Фото: yuz.uz

Хабарга кўра, Президент Ашраф Ғани 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади.

Шунингдек, ушбу халқаро тадбирда қатор давлат вакиллари, жумладан Покистон бош вазири Имрон Хоннинг ҳам иштироки кутилмоқда.

Янгиликлар