Ўзбекистонда 1 сентябрдан ФҲДЁ органларида 6 турдаги хизмат биргина ариза тўлдириш билан амалга оширилади (видео)

Ўзбекистонда ФҲДЁнинг барча органларида 1 сентябрдан бошлаб туғилганлик бўйича комплекс давлат хизматларини кўрсатиш амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда қуйидаги 6 та хизмат ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга оширилади:

  • шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
  • ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
  • поликлиникага ҳисобга қўйиш;
  • бир марталик суюнчи пулини олиш;
  • яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
  • болани давлат боғчасига навбатга қўйиш.

Амалдаги тартибга асосан ушбу хизматлар учун 6 та давлат идорасига мурожаат қилинар ва ижроси 10 кун кутилар эди.

Аввалроқ Наманганда охирги 7 ой давомида 40 мингга яқин чақалоқ дунёга келгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар