Тошкентда коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида 15 август куни коронавирусга чалинган бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вафот этган бемор Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли М.У. (аёл) бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 226 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 34 701 тани ташкил этган, 30 043 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Ўзбекистонда 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар