Нурободда 40 йиллик мактабни қайта таъмирлаш ишларига 3 млрд сўмдан ортиқ пул сарфланди

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулоқ шаҳарчасидаги қурилганига қирқ йилдан ошган 41-умумтаълим мактаб қайта таъмирланиб, 15 сентябрь, сешанба куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу мактабни мукаммал таъмирлаш учун 3 миллиард 37 миллион сўм маблағлар ажратилиб, 784 ўринли мактаб биносида мукаммал қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 15 cентябрь куни ушбу мактабнинг очилиш маросимида Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи иштирок этган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мукаммал таъмирлаш жараёнида мактаб ўқувчилари учун имконият ва шароитлар яратиш масадида синфхоналар, лаборатория хоналари ҳамда спорт зали керакли замонавий мебель ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 2 та янги мактаб фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар