Самарқандда 2 та янги мактаб фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб иккита янги мактаб ишга тушади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Унга кўра тумандаги «Пулимуғоб» маҳалласида 300 ўринга мўлжалланган 42-умумтаълим мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур ҳудудда яшовчи ўқувчилар икки навбатда ўқишга мажбур эди. Бу эса нафақат ўқувчиларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам ноқулайлик туғдираётган эди.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эндиликда улар кенг ва ёруғ, компьютер ва лаборатория хоналарида, барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил олади.

Умумтаълим мактабининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ва соҳага алоқадор барча ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, «Рустам» маҳалласидаги 29-умумтаълим мактаби ҳам янги спорт залга эга бўлди.

Ушбу иншоотларнинг очилишида йиғилганлар таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ёш авлодга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш учун яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Самарқанд тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Нурободда 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиали биноси фойдаланишга топширилгани, шу туманнинг ўзида 428 миллион сўмга қурилган яна 3 та мактабнинг филиал биноси янги ўқув йилига тайёр экани хабар қилинган эди.

Янгиликлар