Қоровулбозорда пандемиянинг навбатдаги тўлқинига қарши 100 та ўрин-жой яратилади

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида пандемиянинг навбатдаги тўлқинига қарши 100 та ўрин-жой яратилади. Бу ҳақда туман ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қоровулбозор туман ҳокимлик ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Қоровулбозор туман ҳокими 1-сектор раҳбари Акмал Остонов, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкатжон Раҳмонов ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Илҳом Бозоров иштирокида коронавирус билан касалланган беморларни даволаш мақсадида Ёшлар марказида ташкил этилган 60 та ўрин-жойни кўздан кечирди. Мазкур бинодаги 20 нуқтада марказлашган кислород линияси ўрнатилмоқда.

Фото: Қоровулбозор туман ҳокимлик ахборот хизмати

Туман ҳокими мазкур ўрин-жойларни 100 тага етказиш ва зарурий чораларни кўриш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.

Фото: Қоровулбозор туман ҳокимлик ахборот хизмати

Маълумот учун, Самарқандда тақсимлаш маркази ташкил этилгач, COVID-19 беморларини даволаб келган 5 та шифохона ўз йўналишига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилганди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та саралаш ва тақсимлаш марказида 1843 та ўрин бўш қолгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев «Само» спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида тиббий жиҳозларни ўрнатиш жараёни билан танишган.

Янгиликлар