Наманганда милиция ходимлари тадбиркорни тепиб, машинага солиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди — видео
Наманганда 15 январь куни милиция ходимлари тадбиркорнинг қўлини қайириб, машинага солиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда «Zamon.uz» маълум қилди.
Хабарга кўра, милиция ходимлари томонидан қўлини қайириб, мажбуран машинага ўтқазилаётган одам аслида тадбиркор эмас, балки қурилиш ишчиси бўлган. Тадбиркор томонидан қурилаётган объект ноқонуний эканлиги аниқланиб, ҳокимлик вакиллари томонидан воқеа жойига қурилишни тўхтатиш учун чиқилган. Бироқ, қурилиш ишчиси бунга қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарган. Натижада ҳокимлик вакилини уриб, қўлини синдирган. Ишчини тинчлантириш мақсадида ИИБ ходимларини чақиришган. Қурилиш ишчиси қаршилик кўрсатишига қарамай машинага солиб олиб кетилган. Ҳозирда суриштириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ГАИ ходими ҳайдовчига «ялинган»и учун ишдан олингани ҳақда хабар берилган эди.