Сурхондарёда ГАИ ходими ҳайдовчига «ялинган»и учун ишдан олинди — видео

Сурхондарё вилоятида белгиланган қарор ва буйруқ талабларини бузган йўл патруль хизмати ходими ишдан олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан 18 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган «Термиз шаҳрида ГАИ ходими нима учун ҳайдовчига ялинмоқда?» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа юзасидан хизмати текшируви ўтказилган.

Ўтказилган хизмат текширувида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низоми ҳамда Ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруғи талабларини бузгани учун вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.И. эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.

Аввалроқ Наманганда «Nexia» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини 100 метр масофага судраб боргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар